Кун видеоси: Хотини уйдан ҳайдаган горилла интернетни забт этди 😂
Япониядаги машҳур горилла Киёмаса жуфти билан тортишиб, уясидан ҳайдалганидан сўнг узоқ вақт бир жойда ўтириб, чуқур ўйга чўмди. Бу ҳолат ижтимоий тармоқларда катта қизиқиш уйғотиб, фойдаланувчилар ҳазил тариқасида: “Ҳаётнинг маъносини ўйлаяпти”, “Оилавий муаммоларни таҳлил қиляпти”, “Тинчгина бўйдоқ юрсам бўлмасмиди, деяпти” деган ҳазиломуз изоҳлар қолдиришди.