🔥 Андрей Аршавин Тошкент марказини кўриб хайратда қолди
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов россиялик футбол юлдузи Андрей Аршавин билан "Toshkent City" ҳудудида учрашди. Меҳмонлар пойтахт марказидаги замонавий инфратузилма ва архитектурадан чинакам ҳайратда қолишди.
Меҳмонлар бу жойни кўриб, уни Италия ва Москва марказлари билан қиёслашди. Шомуродовнинг ўзи ҳам бундан 10 йил олдин Тошкентда бундай даражадаги замонавий ҳудуд барпо этилишига ишонмаганини айтиб ўтган.
🚀 Тошкент аста-секин янги босқичга чиқмоқда. Бу эса фақат бошланиши. Тез орада бундай ҳудудлар сони кўпаяди.